«рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси» тегли мақолалар


Сотувчилар товарни етказиб бериш муддатидан кечиктиргани учун пеня тўлаши мумкин
21 январь 2025, 18:08

Сотувчилар товарни етказиб бериш муддатидан кечиктиргани учун пеня тўлаши мумкин

Товарларни ўз вақтида етказиб бермагани учун сотувчиларга пеня жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди. «Миллий тикланиш» фракцияси аъзоси бу меъёр электр, газ ва сув таъминотидаги узилишларга ҳам татбиқ этиладими, дея сўради.

Тошкентдаги «Янги Қўйлиқ» бозорида картошка ой бошидан буён 37−85 фоизга қимматлади. Вазирлик изоҳ берди
21 январь 2025, 15:42

Тошкентдаги «Янги Қўйлиқ» бозорида картошка ой бошидан буён 37−85 фоизга қимматлади. Вазирлик изоҳ берди

3−21 январь кунлари Тошкентдаги «Янги Қўйлиқ» (Food City) бозорида картошка 37−85 фоизга қимматлади. Нархларнинг ошиши Қозоғистоннинг ушбу маҳсулот экспортини тақиқлаши фонида рўй бермоқда. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги зарур картошка захираси шакллантирилиб, ички бозорга чиқарилаётганини маълум қилди.

Рақобат қўмитаси йирик савдо тармоқларига Янги йил арафасида нархларни назорат қилиб боришни топширди
12 декабрь 2024, 16:20

Рақобат қўмитаси йирик савдо тармоқларига Янги йил арафасида нархларни назорат қилиб боришни топширди

Рақобат қўмитаси йирик савдо тармоқларига Янги йил арафасида нархларни назорат қилиб бориш бўйича топшириқлар берди. Чакана савдо тармоқлари қўмитани нархнинг ошишига олиб келиши мумкин бўлган омиллар тўғрисида огоҳлантиради.

Биржада Аи-80 бензини нархининг юқори чегараси ўрнатилди
13 ноябрь 2024, 14:29

Биржада Аи-80 бензини нархининг юқори чегараси ўрнатилди

Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини нархининг юқори чегарасини белгилади. 12 ноябрь куни ёқилғи нархи бир тонна учун 10,6 млн сўмга етган бўлса, чекловлар жорий этилгандан сўнг котировкалар ўртача 10 фоизга пасайди.

Рақобат қўмитаси «Корзинка»га талабларни бажариш учун муҳлат берди
22 август 2024, 21:23

Рақобат қўмитаси «Корзинка»га талабларни бажариш учун муҳлат берди

Рақобат қўмитасининг махсус комиссияси korzinka супермаркетлар тармоғига талабларини бажариш учун муҳлат берди. «Корзинка» аллақачон оммавий оферта ва «Энг арзон нарх» дастурининг алоқа материалларига ўзгартиришлар киритди, шунингдек, жарима тўлади.

Халилилло Тўрахўжаев Рақобатни ривожлантириш қўмитаси раиси бўлди
21 июнь 2024, 14:21

Халилилло Тўрахўжаев Рақобатни ривожлантириш қўмитаси раиси бўлди

Халилилло Тўрахўжаев Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси этиб сайланди. У бунга қадар Олий суд раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Ўзбекистонда 6 та корхона турли товар ва хизматлар бўйича устун мавқега эга деб топилди
21 июнь 2024, 10:54

Ўзбекистонда 6 та корхона турли товар ва хизматлар бўйича устун мавқега эга деб топилди

Рақобат қўмитаси 6 та корхона турли товар ва хизматлар бўйича устун мавқега эга деб эътироф этилганини маълум қилди. Улар орасида «Фарғонаазот» (суперфосфат бўйича), Gazli Gas Storage (табиий газни ер остига қуйиш, сақлаш ва тортиб олиш бўйича) ва бошқалар бор.

Давлат монополияларининг хусусий монополияга айланиши риски бор — Фаррух Карабаев
19 июнь 2024, 13:16

Давлат монополияларининг хусусий монополияга айланиши риски бор — Фаррух Карабаев

Рақобат қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух Карабаев янги ўйинчиларнинг кириб келишидаги тўсиқларни олиб ташлаш орқали ички бозорларни очишга чақирди. Унинг айтишича, самарасиз давлат корхоналарининг улушлари хусусий компаниялар қўлига ўтганда, монополиянинг янада ёмонроқ версияси юзага келиши мумкин.

«Навоийазот» нарх манипуляцияси орқали 20,5 млрд сўм даромад олган — Рақобат қўмитаси
11 июнь 2024, 18:00

«Навоийазот» нарх манипуляцияси орқали 20,5 млрд сўм даромад олган — Рақобат қўмитаси

Рақобат қўмитаси «Навоийазот» ишлаб чиқарган юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотлар биржа орқали сотилишида нарх манипуляцияси ҳолатларини аниқлади. Минерал ўғитлар бозорида устун мавқега эга жамият жами 20,5 млрд сўм асоссиз даромад олган.

Икки тадбиркорга газ бўйича асоссиз ҳисобланган 15 млрд сўм қарздорлик бекор қилинди
31 май 2024, 20:50 1

Икки тадбиркорга газ бўйича асоссиз ҳисобланган 15 млрд сўм қарздорлик бекор қилинди

Тошкент ва Сирдарё вилоятларидаги иккита ёқилғи қуйиш шохобчаси эгаларига табиий газдан фойдаланганлик учун 15 млрд сўм асоссиз қарздорлик ҳисобланган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси вазиятни ўрганиши натижасида қарздорлик бекор қилинди.

Humo Air мижозларга чипта пулини вақтида қайтармай, қонунни бузгани аниқланди
18 март 2024, 12:47

Humo Air мижозларга чипта пулини вақтида қайтармай, қонунни бузгани аниқланди

Рақобат қўмитаси Humo Air 2024 йилда 284 та авиарейсни бекор қилгани ва йўловчилар чипта пулини қайтариб ололмаётганини билдирди. Оқибатда истеъмолчилар ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун бузилган. Компания пулни қайтариш бўйича аризалар кўплиги, аммо барчаси ҳам тўғри ва тўлиқ эмаслигини айтмоқда.

Рақобат қўмитаси ZoodPay`га қарши иш очди
4 август 2023, 17:30

Рақобат қўмитаси ZoodPay`га қарши иш очди

Рақобатни ривожлантириш қўмитаси ZoodPay платформасига қарши ташкилотнинг 99 фоиз акцияси БААдаги Zooduz компаниясига сотилгани сабабли иш қўзғатди. Қўмита компанияга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган жавобгарликни қўллаш чораларини кўради.

«Click ва Uzum бирлашиши тўғрисида расмий битим тузилмаган» — Рақобатни ривожлантириш қўмитаси
15 июнь 2023, 17:15

«Click ва Uzum бирлашиши тўғрисида расмий битим тузилмаган» — Рақобатни ривожлантириш қўмитаси

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Click тўлов ташкилоти Uzum компаниялар гуруҳи билан бирлашув битимига олдиндан розилик олиш бўйича мурожаат қилмаганини ва компаниялар бирлашиши тўғрисида расмий битим тузилмаганини маълум қилди.

«Яндекс.Такси»нинг рўйхатдан ўтмагани монополияга қарши тартибга солишда қийинчиликлар туғдирмоқда — қўмита
3 март 2023, 11:22

«Яндекс.Такси»нинг рўйхатдан ўтмагани монополияга қарши тартибга солишда қийинчиликлар туғдирмоқда — қўмита

Yandex Go такси хизматининг Ўзбекистондаги фаолияти туфайли монополияга қарши орган ва Солиқ қўмитаси танқидга учради. Рақобатни ривожлантириш қўмитаси «Яндекс.Такси» ва бошқа хорижий хизматларнинг рўйхатдан ўтмагани монополияга қарши тартибга солишда қийинчиликлар туғдираётганини тан олди.

«Иккинчи хотин» учун техника реклама қилинган баннерлар олиб ташланди
3 февраль 2023, 13:16

«Иккинчи хотин» учун техника реклама қилинган баннерлар олиб ташланди

Mobile Retail (Elmakon бренди)нинг «иккинчи хотин» учун техника реклама қилинган баннерлари демонтаж қилинди, деб хабар берди Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси. Давлат идораси буни реклама тўғрисидаги қонунга зид деб баҳолади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг